Германия юридик фирмаси раҳбарияти Тошкент ва Гулистонда ўтказган музокаралари чоғида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди
Февраль 28, 2025. 12:50 • 58 сония
• 144
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Германиянинг "Stark Legal" юридик фирмаси раҳбари Ильяс Гюжлюнинг 25-26 февраль кунлари Ўзбекистонга сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Ильяс Гюжлю Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ташқи ишлар вазирлигида меҳнат миграцияси ва ўзбек мутахассисларини Германияда ишлашга тайёрлаш бўйича тил марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатхонасини очиш ва ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
"Stark Legal" юридик фирмаси раҳбари Ильяс Гюжлю Сирдарё вилоятига сафари чоғида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов билан учрашув ўтказди.
Унда инвестициявий лойиҳалар, жумладан, "Siemens" компанияси иштирокида "яшил" логистика марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа ҳар қандай иқлим шароитида ишлайдиган қуруқ портни қуриш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни ўз ичига олади.
Музокаралар давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тегишли меморандумларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
Германия томони самимий қабул ва самарали музокаралар учун миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди