Тошкент–Любляна ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масаласи кўриб чиқилди
Июль 25, 2026. 14:00 • 55 сония
• 120
ЛЮБЛЯНА, 25 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Словения пойтахти мэри Зоран Янкович билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида иштирокчилар Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги шаҳарлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, Тошкент ва Любляна шаҳарлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Музокаралар давомида томонлар шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни изчил давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.
Шу билан бирга, маданий-гуманитар ва иқтисодий йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди. Икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Томонлар бундай ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси