Logo

Мадрид шаҳрида Ўзбекистон ва Испания таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 20, 2023. 15:27 • 37 сония

113
Мадрид шаҳрида Ўзбекистон ва Испания таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

МАДРИД, 22 октябр. /«Дунё»АА/. Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания Сиёсат ва хавфсизлик таҳлили институти (ИДАПС) президенти Мануел Морато билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Испания таҳлил марказлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар стратегик шерикликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди. Шу муносабат билан, Испания таҳлил марказларининг етакчи экспертлари ва манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар вакиллари иштирокида Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсати ва унинг Марказий Осиёда хавфсизлик архитектурасини шакллантиришдаги ўрни ҳақида мунтазам равишда қўшма давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Яқин вақт оралиғида Ўзбекистоннинг таҳлил институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши юзасидан ҳам келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш