Logo

Ўзбекистон мутахассислари Латвияда очиқлик ва шаффофлик бўйича ўқув-курсларида қатнашди

Апрель 25, 2026. 12:55 • 2 дақ

470
Ўзбекистон мутахассислари Латвияда очиқлик ва шаффофлик бўйича ўқув-курсларида қатнашди
Ўзбекистон мутахассислари Латвияда очиқлик ва шаффофлик бўйича ўқув-курсларида қатнашди

РИГА, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Латвия пойтахтида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув-курслари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ўқув-курслари Латвиянинг Молия ва шартномалар агентлиги ҳамда “Transparency International Latvia” ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, “NIHOL” ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси, “Истиқболли авлод” республика ижтимоий ахборот маркази ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар грант лойиҳалари доирасида ўзаро тажриба алмашиб, очиқлик ва шаффофлик йўналишида Латвия тажрибаси билан яқиндан танишади.

Шунингдек ўқинг

Семинарладра фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат органлари ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда фуқаролик фаоллигини ошириш, ахборот билан ишлаш, таҳлил қилиш ва фактларни текшириш каби йўналишлар қамраб олинди.

Делегация учун Латвияда қатор давлат ва жамоат ташкилотларига ташрифлар ҳам ташкил этилди. Жумладан, Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси, Латвия Фуқаролик альянси, Жамиятни интеграция қилиш жамғармаси, Оммавий ахборот воситалари мукаммаллик маркази, Рига шаҳар кенгаши билан учрашувлар ўтказилиб, шунингдек Кулдига шаҳрида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича илғор тажриба ўрганилди.

Мазкур лойиҳанинг кейинги босқичи шу йил август–сентябрь ойларида Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш