Logo

Самарқандда "Ипак йўлида: Марказий Осиёдаги Бухоро яҳудийларининг авлоддан-авлодга ўтган мероси" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

Сентябрь 13, 2025. 10:39 • 42 сония

130
Самарқандда "Ипак йўлида: Марказий Осиёдаги Бухоро яҳудийларининг авлоддан-авлодга ўтган мероси" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

САМАРҚАНД, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Исроилнинг Бар-Илан университети ташаббуси билан 8–9 сентябрь кунлари Самарқанд давлат университетида "Ипак йўлида: Марказий Осиёдаги Бухоро яҳудийларининг авлоддан-авлодга ўтган мероси" мавзусида халқаро конференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуманда Ўзбекистон, Исроил, АҚШ, Германия, Россия ва бошқа давлатлардан олимлар, тарихчилар, социологлар, маданий муассасалар раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Конференциянинг очилиш маросимида Бар-Илан университети ректори профессор Амнон Албек, Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ўтказилаётган бундай нуфузли илмий анжуманлар турли халқлар ўртасидаги маданий мулоқот ва ўзаро тушуниш ришталарини янада мустаҳкамлашини қайд этишди.

Анжуман давомида турли мавзулар бўйича секция ва сессиялар шунингдек, маданий дастур ташкил этилди. Иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг тарихий масканлари, маҳаллий музейлар ва экспозициялар билан танишдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш