Ўзбекистон касбий таълим соҳасида Буюк Британия тажрибасини ўрганмоқда
Сентябрь 22, 2025. 12:00 • 43 сония
• 61
ЛОНДОН, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Буюк Британияга ташрифи давомида "Uxbridge College" академиясида бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.

Академия раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида Британия профессионал таълим тизими тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ёшлар учун Британия стандартлари асосида юртимизда қисқа ва узоқ муддатли таълим дастурларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Бунинг учун мамлакатимизга Британиядан бир қатор мутахассисликлар бўйича махсус касб ўқитувчилари ва усталари жалб қилинади.
"Uxbridge College" Лондон шаҳридаги энг йирик таълим муассасаларидан бири бўлиб, бу ерда 18 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Коллеж юқори талабга эга қурилиш, муҳандислик, пайвандлаш, сантехник, темирчилик, тиббиёт, туризм, дизайн, IT ва беморларни парваришлаш йўналишлари бўйича тил курсларидан тортиб касбга тайёрлашгача бўлган дастурларни таклиф этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди