Logo

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Апрель 13, 2026. 09:00 • 2 дақ

215
ЮНЕСКО бош қароргоҳида Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ПАРИЖ, 13 апрель. /“Дунё” АА/. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси ҳамда Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова Франция пойтахтида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан мамлакатимизда Бутунжаҳон мероси объектларини сақлаш ва самарали бошқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муҳокамалар чоғида Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан, “Пои Калон” меъморий мажмуасини реставрация қилиш ва Шаҳристон ҳудудида очиқ осмон остидаги археология музейини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг ноёб маданий мерос объектларини Бутунжаҳон мероси тўғрисидаги конвенция ва халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш, шу билан бирга тарихий шаҳарларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва маданий мерос соҳасидаги ташаббусларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш