Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган гепатит C хасталигига қарши қўлланадиган дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди
Февраль 11, 2024. 12:54 • 39 сония
• 479
ҚОҲИРА, 12 февраль. «Дунё» АА/. Жорий йилнинг 10 февраль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитини даъволаш учун «Даклатасвир» ва «Софосбувир», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг беғараз кўмак ёрдами сифатида Ўзбекистонга тақдим этилиши юзасидан келишувга эришилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди