Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

Август 14, 2025. 11:30 • 45 сония

71
Тошкентда Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 14 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Гонконгда жойлашган "JDB Group Limited" компанияси раисининг ўринбосари Чан Ман Хин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон, Гонконг ҳамда потенциал халқаро ҳамкорлар билан авиация соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Жумладан, томонлар Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашдилар.

Логистика, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган мунтазам йўловчи ва юк ташиш авиарейсларини йўлга қўйиш имкониятлари батафсил кўриб чиқилди. Ушбу жараёнда устувор ҳамкор-оператор сифатида "Hong Kong Airlines" авиакомпанияси таклиф этилди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида халқаро авиация академиясини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Академия халқаро стандартлар (шу жумладан FАА ва IOSA) асосида учувчилар, техниклар, стюардессалар, ер усти ходимлари ва авиация менежерларини тайёрлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш