Ўзбекистон–Швеция ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Июнь 20, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 42УППСАЛА, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Рахматулла Нуримбетов “Research Institutes of Sweden” (RISE) раҳбарияти ҳамда “Vinnova” компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида томонлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамли технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, аграр соҳада илмий-тадқиқот ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Швеция томони RISE институтининг инновацияларни амалиётга жорий этиш, прототипларни ишлаб чиқиш ва янги технологияларни синовдан ўтказиш соҳасидаги имкониятларини тақдим этди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Швеция илмий муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Европа Иттифоқи дастурлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегациянинг Швецияга ташрифини ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида томонлар аграр инновациялар ва сув ресурсларини бошқариш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



