Япония халқаро муносабатлар институти президенти билан учрашув ўтказилди

Июнь 21, 2026. 15:30 • 2 дақ

77
Япония халқаро муносабатлар институти президенти билан учрашув ўтказилди

ТОКИО, 21 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония халқаро муносабатлар институти (JIIA) президенти Кэнъичиро Сасаэ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон–Япония муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Марказий Осиёда кечаётган жараёнлар ҳамда эксперт-тахлилий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Кэнъичиро Сасаэ Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъкидлаб, мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашдаги муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.

У шунингдек, Япониянинг Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга қизиқиши юқори эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар “Марказий Осиё + Япония” формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакатнинг таҳлилий ва тадқиқот марказлари ўртасида алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунлари бўйича JIIA ва Ўзбекистоннинг етакчи таҳлилий марказлари ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, қўшма тадқиқотлар ва нашрлар тайёрлаш имкониятларини ўрганиш, шунингдек, экспертлар иштирокида мунтазам давра суҳбатлари ва конференциялар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

JIIA президенти жорий йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини билдирди ҳамда эксперт-тахлилий мулоқот ва ҳамкорликни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш