Венгрия ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда
Март 27, 2024. 19:16 • 53 сония
• 621
БУДАПЕШТ, 27 март. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси кўмагида Венгриянинг "Worknet Kft." компанияси директори Давид Пензеш ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари Ҳожиакбар Файзуллахўжаев ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн мулоқот чоғида Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини Венгрияга жалб қилиш, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва ушбу компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномасини тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида агентликнинг чет тилларини танлаш, тайёрлаш, ўргатиш соҳасидаги фаолияти, Ўзбекистондан бўлажак меҳнат мигрантлари учун давлат томонининг кафолатлари ва шартлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Венгрия томони Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва агентлик томонидан юборилган меҳнат мигрантларини Венгрияга ёллаш ва ишга жойлаштириш соҳасида шартнома тузишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув натижасида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва "Worknet Kft." компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Давид Пензеш, шунингдек, жорий апрель ойидан бошлаб 100 нафар ўзбекистонликларни Венгриядаги қурилиш объектларида иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди