Ўзбекистон атлетлари ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида яна 4 та медалга сазовор бўлди
Октябрь 21, 2025. 15:59 • 53 сония
• 174
ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Аввал хабар қилганимиздек, Баҳрайннинг Манама шаҳрида ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилаяпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Баҳрайнда ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг 20 октябрь кунлари баҳслари ҳам Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли якунланди. Ҳамюртларимиз кураш ва пенчак силат баҳсларида 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.
Кураш басҳларида Мадинабону Каримова, Шоҳжаҳон Ғолибов, пенчак силат бўйича жангларда – Нурислом Рўзибоев олтин медалларга сазовор бўлди. Феруза Бозорова пенчак силат спорт турида бронза медалига эга чиқди.
Бугун ўзбекистонлик спортчилар волейбол ва гандбол дастурларида иштирок этмоқда.
Хусусан, гандбол баҳсларида Ўзбекистон қизлар терма жамоаси "А" гуруҳида иккинчи учрашувини ўтказди. Афсуски, гандболчиларимиз мазкур турда Эронга 27:24 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Эрон иккинчи ғалабасига эришган ҳолда "А" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Терма жамоамиз эса биттадан ғалаба ва мағлубият эвазига учинчи ўриндан жой олди.
Волейбол баҳсларида Ўзбекистон йигитлар терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйнайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди