Logo

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий давлатлар вакиллари ўртасида Бочча спорт тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтаяпти

Октябрь 28, 2025. 14:44 • 40 сония

224
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий давлатлар вакиллари ўртасида Бочча спорт тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтаяпти

ОҚТОВ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий давлатлар вакиллари ўртасида Бочча спорт тури бўйича халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мусобақа "Оқтов – туркий дунёнинг маданий пойтахти" дастури доирасида ташкил этилди. Мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистондан жами 30 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистон шарафини саккиз нафар спортчи ҳимоя қилаяпти. Улардан тўрт нафари пара атлетлар ҳисобланади.

Турнир доирасида "Инклюзив спорт: туркий дунё тажрибаси ва келажаги" мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда туркий мамлакатлардан мутахассислар, олимлар ва федерация вакиллари иштирок этиб, инклюзив спорт соҳасидаги илғор тажрибалар, тиббий қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологиялар қўлланилиши ҳақида фикр алмашдилар.

 Мусобақалар 30 октябрь кунигача давом этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш