Logo

Ўзбекистон ёш гимнастикачилари Болгарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди

Июнь 24, 2025. 15:47 • 28 сония

19
Ўзбекистон ёш гимнастикачилари Болгарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. "Дунё" АА/. Шу йилнинг 18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Қизиқарли баҳслар якунида қизларимиз жамоавий йўналишда бронза медалларига эга чиқдилар. Ҳамюртларимиз мусобақа давомида 141.850 очко жамғаришга эришишди.

Хусусан, бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг жамоавий дастурида Болгария биринчи, АҚШ иккинчи Ўзбекистон эса учинчи ўринни эгаллади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш