Logo

Ўзбекистон эшкак эшувчилари "Приморье ўлкаси губернатори кубоги"да совриндорлар қаторидан жой олди

Сентябрь 26, 2025. 13:08 • 29 сония

56
Ўзбекистон эшкак эшувчилари "Приморье ўлкаси губернатори кубоги"да совриндорлар қаторидан жой олди

ТОШКEНТ, 26 сентябрь. "Дунё" АА. Россиянинг Приморье ўлкасидаги Партизанск шаҳрида жойлашган "Олимпийская" эшкак эшиш базасида байдарка, каноэ ва "Аждаҳо" қайиқларида эшкак эшиш бўйича "Приморье ўлкаси губернатори кубоги" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Россия, Беларусь, Хитой, Филиппин, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.


Қувонарлиси, Ўзбекистон вакиллари мазкур мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Жумладан, Ўзбекистон спортчилари каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик ва яккалик баҳсларида 200 ҳамда 500 метр масофага сузиш мусобоқаларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш