Logo

Ўзбекистон пара-пауэрлифтингчилари Қоҳирадаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Октябрь 20, 2025. 15:27 • 30 сония

177
Ўзбекистон пара-пауэрлифтингчилари Қоҳирадаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

ҚОҲИРА, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 9-18 октябрь кунлари Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур дунё биринчилигида 70 дан зиёд мамлакатдан 500 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда муносиб иштирок этди.

Беллашувлар давомида атлетларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида жамоавий, аралаш жамоавий дастурда Ўзбекистон делегацияси 2-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, мусобақалар давомида паратлетларимизга Ўзбекистон элчихонаси вакиллари доимий равишда ҳамроҳлик қилиб, уларга мухлислик қилишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш