Logo

Ўзбекистон спортчилари III Осиё ёшлар ўйинларида 28 та медаль қўлга киритди

Октябрь 27, 2025. 17:55 • 37 сония

52
Ўзбекистон спортчилари III Осиё ёшлар ўйинларида 28 та медаль қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон атлетлари Баҳрайнда ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларидаги ғалабали одимларини давом эттирмоқ, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон спортчилари 5 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишди.

Хусусан, Омадбек Отабеков (таэквондо WТ, -63 кг), Асадбек Турдибоев (муай-тай, U15, -51 кг), Музаффар Норхўжаев (муай-тай, U17, -54 кг), Паризода Талабова (енгил атлетика, найза улоқтириш), Анастасия Силченкова (енгил атлетика, 3000 метр) олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Асадбек Самандаров (таэквондо WТ, -55 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси умум жамоа ҳисобида 14 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан Хитойдан кейин иккинчи ўринда кетмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш