Ўзбекистон вакиллари пара пауерлифтинг бўйича Жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлди
Октябрь 15, 2025. 20:15 • 50 сония
• 17
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. "Дунё" АА/. Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара пауерлифтинг бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Паралимпия қўмитаси маълумотига кўра, чемпионатнинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида 80 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Жамилов А финалида муваффақиятли чиқиш қилиб, жамоамиз ҳисобига 2 та кумуш медални тақдим этди.
Ҳамюртимиз 222 кг натижа билан энг яхши кўрсаткичлар қаторида иккинчи бўлди, бундан ташқари, Бекзод умумий ҳисобда 656 кг натижа билан якунда яна бир кумуш медални ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Дунё биринчилигининг аёллар ўртасидаги 45 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Насиба Тошпўлатова "А" финалида муваффақиятли иштирок этиб, 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу йўналишдаги олтин медални Гуо Линглинг (Хитой) қўлга киритган бўлса, Тулулуп Огундоли (Нигерия) кумуш медалга эга чиқди.
Айни дамда терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 2 та кумуш ва 2 та бронза жами 4 та медални ташкил этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди