Logo

III Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилаётган Баҳрайнда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Октябрь 22, 2025. 12:26 • 29 сония

31
III Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилаётган Баҳрайнда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларида қатнашаётган мамлакатларнинг байроғи кўтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ҳар бир комплекс мусобақаларда иштирокчи давлатлар байроғининг кўтарилиши тантанали маросимга айланиб кетди. Жумладан, мусобақада 5 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бораëтган Ўзбекистон байроғи ҳам сарбаланд бўлди.

III Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан текбол, кабадди ва волейбол спорт турлари бўйича беллашувлар жой олган. Шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш