Logo

Россияда мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган спорт фестивалида Ўзбекистон атлетлари муносиб иштирок этди

Октябрь 17, 2025. 12:50 • 29 сония

122
Россияда мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган спорт фестивалида Ўзбекистон атлетлари муносиб иштирок этди

МОСКВА, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 12-16 октябрь кунлари Москва ва Москва вилоятида "Россия-Беларусь" очиқ халқаро мактаб спорти фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестивалда Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Қозоғистон мактаб чемпионатлари ғолиблари иштирок этди. Унда иштирок этиш учун Россияда яшовчи МДҲ диаспораси жамоалари таклиф этилди.

Мусобақа дастурига кўра, мактаб ўқувчилари спортининг баскетбол, ​​мини-футбол, ​​волейбол, шахмат, стол тенниси, ва кураш турларида ўзаро беллашди.

Ўзбекистон мактаб ўқувчилари баҳсларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш