Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради
Июнь 09, 2025. 13:02 • 49 сония
• 674
ТОШКЕНТ, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Эртага Футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида сўнгги 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур турда Жаҳон чемпионати йўлланмасини бир тур олдин ҳал қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўйнайди.
Пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида кечадиган учрашув соат 18:45 да бошланади. Баҳсни хитойлик ҳакамлар бошқаради. Бош ҳакам Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Жин Жингюан, VAR тизимида Фу Минг ишлайди.
Мазкур ўйиндаги ҳисоб футболчиларимиз учун ҳеч қандай аҳамият кеасб этмасада, улардан чиройли футбол ва ғалаба кутиб қоламиз.
Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари 2000 йилдан буён Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичлари, Осиё чемпионати ҳамда ўртоқлик учрашувлари доирасида жами 16 марта тўқнаш келган. Ушбу ўйинларнинг 9 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 3 та учрашув дуранг билан якунланган. 4 ўйинда эса Қатар жамоаси устунликка эришган.
Мамлакатимиз бош жамоаси ўрин олган "А" гуруҳида, шунингдек, Қирғизистон – БАА, Эрон – КХДР ўзаро баҳс олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди