Logo

Муҳриддин Тиловов дзюдо бўйича Остона "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди

Май 11, 2025. 12:24 • 27 сония

44
Муҳриддин Тиловов дзюдо бўйича Остона "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 11 май. /"Дунё" АА/. Остона шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалини қўлга киритди. Мазкур медалга -66 кг вазн тоифасида курашган Муҳриддин Тиловов муаллифлик қилди.

Чорак финалда нейтрал мақомда курашган Рамазон Абдуллаевга имкониятни бой берган Муҳриддин ўтиш босқичида мезбон Бауржан Нарбаевдан, учинчи ўрин учун баҳсда эса хитойлик Зиянг Сюедан устун келди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш