Logo

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида янги марраларни забт этмоқда

Октябрь 04, 2025. 10:26 • 40 сония

334
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида янги марраларни забт этмоқда

ДEҲЛИ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жума куни спортчиларимиз битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.

400 метрга югуриш (Т12 тоифаси) мусобақаларида Фахриддин Ҳамроев барча рақибларидан ўзиб кетиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Диск улоқтириш (Ф41 тоифаси) беллашувларида иштирок этган Наврўза Аҳматова эса 28,83 метрни забт этди. Ушбу юқори натижа билан у чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, мамлакатимиз вакилларининг жаҳон чемпионатидаги медаллар шодаси 11 тага (тўртта олтин, бешта кумуш ва иккита бронза медали) етди.

Бугун вакилларимиз жаҳон чемпионатининг навбатдаги мусобақаларида ўз маҳоратини намойиш этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш