Logo

Бугун 6 нафар боксчимиз Польшада ўтаётган Жаҳон кубогида финал йўлланмаси учун жанг қилади

Май 15, 2025. 19:15 • 53 сония

45
Бугун 6 нафар боксчимиз Польшада ўтаётган Жаҳон кубогида финал йўлланмаси учун жанг қилади

ТОШКЕНТ, 15 май. /"Дунё" АА/. Польшада ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг ортда қолган кунини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, жангларда барча боксчиларимиз рақибларини катта устунлик билан мағлуб этишга эришди. Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев германиялик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

Қўйида вакилларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Кори Жонс (Уелс) 5:0;

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Осаноу Хансен (Германия) 1-раундда техник нокаут;

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кау Белини (Бразилия) 5:0;

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Уилям Чолов (Болгария) 5:0;

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Самет Эрсой (Туркия) 5:0.

Бугун 6 нафар ҳамюртимиз ярим финал жангларини ўтказади.

Жумладан, -55 кг ваздан Миразизбек Мирзаҳалилов Лунда Гантумурга (Мўғилистон), -65 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мишелт Баттумурга (Мўғилистон), -57 кг вазнда Хуморабону Мамажонова Эсра Йилдизга (Туркия), -60 кг вазнда Самандар Олимов Микеле Балдассига (Италия), -70 кг вазнда Ғофуржон Тоҳиров Сезарий Знамесга (Польша) ва -75 кг оғирликда Фазлиддин Эркинбоев Кайл Шов-Туллинга (Англия) қарши рингга кўтарилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш