Logo

Хитойда ўтказилган "Beijing World Cup 2025" футбол турнирида ватандошлардан тузилган жамоа муносиб иштирок этди

Май 05, 2025. 19:14 • 29 сония

698
Хитойда ўтказилган "Beijing World Cup 2025" футбол турнирида ватандошлардан тузилган жамоа муносиб иштирок этди

ПЕКИН, 6 май. /"Дунё"АА/. Хитойда таълим олаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлардан тузилган Ўзбекистон терма жамоаси "Beijing World Cup 2025" футбол турнирида қатнашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртдошларимизнинг мазкур мусобақада муносиб иштирок этишлари учун Ўзбекистон элчихонаси барча зарур ёрдамни кўрсатди.

Хитой Халқаро ёшлар ассоциацияси томонидан ўтказилган "Beijing World Cup 2025" турнири турли мамлакатлардан 20 дан ортиқ жамоа қатнашди.

Кескин курашлар остида кечган ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финалигача етиб борди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш