Logo

Таэквондо бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов жаҳон рейтингида пешқадам

Май 07, 2025. 17:40 • 57 сония

77
Таэквондо бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов жаҳон рейтингида пешқадам

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи май ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон таэквондо федерацияси маълумотига кўра, вазни 68 килограммгача бўлган таэквондочилар орасида икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов биринчи ўринда бораётган бўлса, "Париж-2024" Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритиб, мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифа очган Светлана Осипова +73 кг. вазн тоифасидаги рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди. 

Шунингдек, 54 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Худойбердиев, вазни 80 килогача бўлган Жасурбек Жайсунов ушбу ойда жаҳон рейтингининг учинчи поғонасида бормоқда. 

Қуйида жаҳон рейтингининг май ойи учун янгиланган жадвалидаги спортчиларимиз ўрни билан танишасиз: 

Эркаклар: 

54 кг: 29. Мирдиёр Мирайимов (17.20) 

58 кг: 41. Камронбек Мансуров (21.52) 

74 кг: 31. Нажмиддин Қосимхожиев (18.00)

87 кг: 6. Шуҳрат Салаев (38.32), 18. Ёдгорбек Жўрабоев (21.60) 

+87 кг: 8. Марат Мавлонов (62.00). 

Аёллар: 

46 кг: 30. Мадина Шониёзова (17.28)

53 кг: 42. Лайло Зайниддинова (13.20)

57 кг: 18. Мадина Мирабзалова (30.00) 

67 кг: 5. Озода Собиржонова (90.00) 

73 кг: 18. Гулсанам Алижонова (18.00)  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш