“The Financial Times” жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда Жавоҳир Синдаровнинг ғалаба қозонишини башорат қилди

Сентябрь 22, 2026. 10:30 • 2 дақ

140
“The Financial Times” жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда Жавоҳир Синдаровнинг ғалаба қозонишини башорат қилди

ЛОНДОН, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Британиянинг нуфузли “The Financial Times” кундалик газетаси шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан уюштирилган интервьюни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Магнус Карлсен ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаровнинг амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик шахматчи Гукеш Доммаражу билан баҳсда ғалаба қозонишини башорат қилди. Жаҳон чемпиони унвони учун ўйин 24 ноябрдан 12 декабргача Женевада бўлиб ўтади.

Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровни яққол фаворит деб атади ва унинг ғалаба қозониш имкониятлари юқори эканини таъкидлади. Норвегиялик гроссмейстернинг фикрича, Гукеш Доммаражу сўнгги пайтларда ўзига бўлган ишонч етишмовчилигини ҳис қилмоқда ва ўз позицияларига ортиқча баҳо беришга мойил, бу эса унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, норвегиялик шахматчи Самарқандда бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва унда 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаган Гукеш Доммаражунинг муваффақиятли иштирокини ҳам эслатиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш