Тошкент стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Июнь 16, 2025. 20:55 • 24 сония
• 591
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 26 июнь – 2 июль кунлари Тошкент шаҳрида U-15 ва U-19 ёшли спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ушбу турнирда Ўзбекистон, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон каби 22 давлатдан 400 нафардан ортиқ ёш стол тенниси усталари баҳс олиб боради.
Ҳозирда юртимиз спортчилари ҳам бўлажак баҳсларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Баҳслар пойтахтимиздаги "Ҳумо арена"да ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди