Logo

Тошкентда ўзбек миллий кураши ривожининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Май 07, 2025. 14:58 • 43 сония

45
Тошкентда ўзбек миллий кураши ривожининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Бугун пойтахтимизда миллий курашимизнинг халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлаш мавзусига қаратилган "Кураш спортини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, анжуман курашнинг глобал ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, уни оммалаштириш, Осиё ўйинларидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ушбу спорт туридаги илмий ёндашувларни ривожлантириш каби устувор вазифаларни қамраб олган.

Конференцияда Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат кураш федерацияси раҳбарияти, шунингдек, Халқаро кураш институти ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети олимлари ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Тадбирда курашни Олимпия спорт турлари қаторига киритиш йўлидаги қадамлар, ёшлар ўртасида ушбу спортни кенг тарғиб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда машғулот жараёнларини такомиллаштириш каби қатор долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш