Тошкентда синхрон сузиш бўйича "Сув париси" биринчи очиқ Марказий Осиё чемпионати бошланди
Май 15, 2025. 16:07 • 49 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 15 май. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкентда илк бора синхрон сузиш бўйича "Сув париси" биринчи очиқ Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Халқаро турнир Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Сув спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмаларининг "Сув спорти саройи"да ташкил этилган халқаро мусобақада Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия, Беларусь, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон каби давлатлардан 205 нафар спортчи иштирок этяпти.
U-12, U-15 ва катта ёшдагилар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақаларда жами 186 та медаль жамғармаси учун баҳс олиб борилади.
Мазкур чемпионатда Ўзбекистон шарафини 66 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Бугун чемпионат иштирокчилари "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйдилар.
Шундан сўнг синхрон сузиш бўйича 12-15 ёшли спортчиларнинг чиқишлари бошланди. Шу куннинг ўзида катталар ҳам сув спортида куч синашади ва ғолиблар аниқланиб, тақдирлаш маросимлари ташкил этилади.
"Сув париси" биринчи очиқ Марказий Осиё чемпионати 17 май куни якунланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди