Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги олтин медаллари  6 тага етди

Сентябрь 25, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 74

АИЧИ-НАГОЯ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Японияда бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар сонини кўпайтиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида Ўзбекистон вакиллари учта кумуш медалга сазовор бўлди. 500 метрга байдаркада тўртлик баҳсида Екатерина Шубина, Арина Танатмишева, Милана Дюшев-Янич ва Шаҳризода Мавлонова иккинчи ўринни эгаллади. Каноэда C2 дастурида Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова, яккалик баҳсида эса Владлен Денисов кумуш медаль олди.

Мусобақанинг олдинги кунларида ҳам юртимиз спортчилари бир қатор муҳим натижаларни қайд этди. Енгил атлетикада Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакрашда 14,35 метр натижа билан олтин медаль қўлга киритиб, 2023 йилги Ханчжоу Осиё ўйинларидаги чемпионлигини такрорлади.

Спорт гимнастикасида Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида 14,733 балл билан ғолиб бўлди. Қиличбозликда Зайнаб Дайибекова аёллар саблясида кумуш медалга эга чиқди.

Академик эшкак эшишда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси катта натижа қайд этди. Шаҳзодбек Нурматов ва Собир Сафаралиев LM2x дастурида олтин медаль олди. Шунингдек, делегациямиз вакиллари бир қатор дастурларда кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди.

Ўқ отиш баҳсида Владимир Свечников 10 метрга пневматик тўппончадан отишда 244,3 очко жамғариб, Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда чемпион бўлди. Бу Ўзбекистоннинг мазкур спорт турида 32 йилдан кейинги илк Осиё ўйинлари олтини бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг олтинчи кунини 6 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза медаль билан бошлади. Бугун спортчиларимиз енгил атлетика, бокс, футбол, сузиш, қиличбозлик, стол тенниси, байдарка ва каноэ, спорт гимнастикаси ҳамда бошқа спорт турларида баҳсларни давом эттиради.

Кун давомида эркаклар футболи чорак финалида Ўзбекистон – Саудия Арабистони, аёллар футболида эса Корея Республикаси – Ўзбекистон терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун ўзаро беллашади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш