Франциялик ишбилармон Клод Имовен “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Сентябрь 24, 2026. 19:00 • 56 сония
• 186
ПАРИЖ, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасида “Orano” компанияси директорлар кенгаши раиси, “MEDEF International” ҳузуридаги Франция–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Клод Имовенга “Дўстлик” ордени топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тақдирлаш маросими Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилди.
Клод Имовен Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
У юксак давлат мукофоти учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдириб, ушбу эътирофни икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Клод Имовен келгусида ҳам Ўзбекистон–Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, француз компанияларининг ўзбек бозоридаги иштирокини кенгайтириш ҳамда ўзаро шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашишини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси