Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Ленинград вилоятидаги меҳнат мигрантлари ҳузурида

Май 26, 2025. 13:34 • 38 сония

82
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Ленинград вилоятидаги меҳнат мигрантлари ҳузурида

CАНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Ленинград вилояти Волосовск туманидаги "Остроговицы" чорвачилик фермасида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан мулоқот қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида ватандошларга Ўзбекистонда кечаётган муҳим ислоҳотлар, хусусан меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш йўналишидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берилди. Консуллик хизматлари кўрсатиш тартиблари тўғрисида маълумот берилди.

Россияда ишлаш мақсадида келган сўнг қонуний бўлиш ва патент расмийлаштириш зарурлиги таъкидланди. Бош консулхона томонидан фуқароларимизга соддалаштирилган тарзда биометрик паспорт расмийлаштирилаётгани ҳамда Санкт-Петербург Миграция марказида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Бош консулхона ва Миграция агентлиги вакилларининг қабул соатлари жорий этилганлиги маълум қилинди.

Мулоқот чоғида Россиянинг миграцияга доир қонунчилигини бузмаслик, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилишлари тартиблари юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш