Ўзбекистон фуқароларини халқаро денгиз кемалари ва круиз лайнерларда ишга жойлаштириш имкониятлари ўрганиляпти
Июль 28, 2025. 15:30 • 43 сония
• 64
РИГА, 28 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Латвиянинг "Baltic Group International" рекрутинг компанияси бош менежери Алексей Фомченков билан онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқароларини халқаро денгиз кемалари ва круиз лайнерларида ишга жойлаштириш имкониятлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамюртларимизнинг тил билиш ва касбий малака талаблари ҳамда уларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон фуқароларининг халқаро меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, хусусан, денгиз ва круиз соҳаларида ишлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги мутахассислари билан онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
"Baltic Group International" компанияси халқаро миқёсдаги денгиз саноатидаги корхоналарни ишчи кучи билан таъминлаш бўйича етакчи агентликлардан бири саналади. Компания дунёдаги йирик денгиз компаниялари ва круиз операторлари билан ҳамкорлик алоқаларига эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди