Қозоғистон ҳудудида қийин аҳволда қолган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди
Февраль 11, 2025. 09:14 • 49 сония
• 183
ОЛМАОТА, 11 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистонга муолажа олиш мақсадида борган уч нафар ватандошимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб берилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик миссиядан олинган маълумотга кўра, юртдошларимиз бўлган Ф.Р. ва Ф.А. ва С.М. маҳаллий ички ишлар ходимлари томонидан паспортлари ноқонуний тарзда олиб қўйилгани бўйича мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида, шу йил 28 январь куни маҳаллий полиция ходимлари ҳамюртларимиз турган меҳмонхонага келиб, уларнинг паспортларини олиб қўйгани ва Қозоғистондан чиқариб юбориш билан таҳдид қилгани маълум бўлди.
Олмаота вилояти Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида, полиция ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари ва талаби ноқонуний бўлгани ўз тасдиғини топди.
Чунки, 2000 йил 7 июлдаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги Шартномага мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида бир ой муддатгача регистрациясиз бўлиши мумкин.
Ушбу талабдан келиб чиқиб, юқорида номлари келтирилган юртдошларимиз Қозоғистон қонунчилигини бузмаган. Шу боис, ҳеч қандай маъмурий жавобгарликсиз уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг қайтарилиши таъминланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди