Россиянинг Тюмень вилоятида вақтинча ишлаётган уч нафар ватандошимизнинг иш ҳақи ундириб берилди
Сентябрь 29, 2025. 12:11 • 31 сония
• 115
ТЮМЕНЬ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Тюмень вилоятида мушкул аҳволда қолган ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик ваколатхонадан олинган маълумотга кўра, ватандошларимиз Э.О., И.Д. ва С.О. Бош консулхонага қилган мурожаатида Тюмень вилоятидаги корхонада ишлаётган даври учун ойлик маошлари тўлаб берилмаётганини маълум қилган ва тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраган.
Корхона раҳбари билан олиб борилган мулоқотлар натижасида, ҳақиқатдан ҳам икки нафар юртдошимизнинг ойлик маоши тўланмагани ва фуқаролик паспорти олиб қўйилгани маълум бўлди.
Музокаралар натижасида ҳамюртларимизнинг мурожаатлари ижобий ҳал этиш юзасидан келишувга эришилди.
Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари қайтариб берилди ҳамда уларнинг икки ойлик маошлари тўланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди