Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Май 19, 2026. 18:03 • 53 сония

145
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
“Дунё” АА сурати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 19 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири Милиcа Стаменковски билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, Милиcа Стаменковски Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, миграция бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш