Шотландиядаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабуллари ташкил этилди

Май 15, 2026. 15:25 • 59 сония

53
Шотландиядаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабуллари ташкил этилди

ЭДИНБУРГ, 15 май. /“Дунё” АА/. Элчихона томонидан Шотландиянинг Эдинбург ва Данди шаҳарларида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун консуллик сайёр қабуллари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад хорижда вақтинча меҳнат қилаётган ва яшаб келаётган ватандошларга консуллик хизматлари кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топишдан иборат бўлди.

Шунингдек ўқинг

Сайёр қабуллар давомида фуқароларга паспорт расмийлаштириш, консуллик рўйхатидан ўтиш, нотариал хизматлардан фойдаланиш, иш жойида юзага келаётган ҳуқуқий низоларни ҳал қилиш, шунингдек меҳнат миграцияси билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва саволлар индивидуал тартибда кўриб чиқилди. Айрим муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш