Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси қурилиш объектларида ишлаётган ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Февраль 19, 2026. 16:02 • 2 дақ
• 185
ВЛАДИВОСТОК, 2 март. /“Дунё” АА/. Приморск ўлкасида фаолият юритувчи “ДВ Азия” қурилиш корхонасида меҳнат қилаётган эллик нафардан ортиқ ватандошлар ҳамда корхона раҳбари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Суҳбат жараёнида ҳамюртларнинг меҳнат фаолияти, яшаш шароити, турар жой ва умумий овқатланиш бинолари, иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши каби масалалар ўрганилди.
Уларга Бош консулхона томонидан олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, Россия ва Украина ўртасида бўлиб ўтаётган вазиятларга аралашмаслик, диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик кераклиги атрофлича тушунтирилди.
Шу билан бирга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига жалб қилиниш ҳолатлари ортиб бораётгани тушунтирилиб, ушбу ҳаракатлар жамият тараққиётига салбий таъсир қилиниши таъкидланди.
Ҳамюртларимизга мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ҳуқуқий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси