Ўзбекистон элчихонаси ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Буюк Британиянинг етакчи юридик фирмаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Февраль 19, 2026. 10:20 • 41 сония
• 185
ЛОНДОН, 19 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиядаги нуфузли “Greymore” халқаро юридик фирмаси раҳбари Жемал Турк билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Буюк Британияда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон фуқаролари учун Буюк Британияда қонуний яшаш ва ишлаш қоидалари, виза талаблари ҳамда ҳуқуқий хатарлар бўйича ахборот материаллари тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Элчи мамлакатимизда меҳнат миграцияси масаласига қараш ўзгаргани, мавжуд муаммолар очиқ-ойдин айтилаётгани, ватандошларимизнинг ҳуқуқини тиклаш борасида тезкор ва зарурий чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
Учрашув якунида миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва Британиядаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
