Logo

Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Февраль 09, 2026. 09:00 • 39 сония

170
Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

АКТОБЕ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар иштирокида Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари сайёр консуллик қабули ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қабул давомида 2020 йилдан буён оғир аҳволда бўлган Ўзбекистон фуқароси З.Е.нинг ҳолати атрофлича ўрганилди. Маълум бўлишича, у 2019 йилда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Актобе вилоятига келган ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли вилоятда қолган.

Шунингдек, ҳамюртимизнинг Қозоғистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш ва паспортининг амал қилиш муддати тугашини ҳисобга олган ҳолда Бош консулхона ва Миграция агентлиги томонидан ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Сайёр қабул доирасида Актобе шаҳрига кела олмаган фуқароларга масофавий равишда зарур маълумотномалар ва консуллик хизматлари тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш