Logo

Россиянинг Хакасия Республикасидаги ватандошларнинг ҳуқуқлари ҳимоя остида

Август 19, 2025. 07:51 • 42 сония

91
Россиянинг Хакасия Республикасидаги ватандошларнинг ҳуқуқлари ҳимоя остида

АБАКАН, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Хакасия Республикасига амалий сафари давомида мазкур ҳудуддаги ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, Хакасия миллий-ҳудудий сиёсат вазири вазифасини бажарувчи Виталий Кунучаков ҳам иштирок этди.

Мулоқотнинг асосий мавзуси Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий мақомини қонунлаштириш масаласи бўлди.

Юртдошларимизга Хакасия Республикаси ҳудудидаги ҳуқуқий ҳолатларини тартибга солиш имкониятлари ва тартиби ҳақида маълумот берилди.

Қабул қилувчи давлат қонунчилигига риоя қилиш, айниқса, меҳнат патентлари ва шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш, шунингдек, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Россия томони Хакасия Республикаси ҳудудида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш масаласини осонлаштириш учун барча имкониятларни ишга солишини, бунинг учун бугунги кунда республикада шунга мос равишда барча шароит ва имкониятлар яратилганини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш