Россия компанияси Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор
Ноябрь 22, 2024. 15:57 • 43 сония
• 195
НОВОСИБИРСК, 22 ноябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирск шаҳридаги "Технопан" масъулияти чекланган жамияти бош директори Евгений Ваулин билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Компаниянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш чоғида Россия томони билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, бугунги кунда корхонада ишлаётган ўзбекистонлик мутахассислар сонини кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Сибирдаги юқори сифатли сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири саналган ушбу компания корхоналарида Ўзбекистондан 21 нафар мутахассис – ишчилардан тортиб ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизими операторигача ишлаяпти.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш мақсадида Ўзбекистондан янада кўпроқ мутахассисларни жалб этишдан корхона манфаатдор.
Мазкур корхонада ишлаётган ҳамюртларимиз билан кечган суҳбат чоғида уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари тўғрисида фикрлари тингланди.
Меҳнат мигрантлари бўлган юртдошларимиз иш ҳақини ўз вақтида олаётганини, иш берувчи томонидан барча шароитлар яратилганини маълум қилишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди