Logo

Словения ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда

Февраль 23, 2025. 12:01 • 45 сония

347
Словения ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда

ЛЮБЛЯНА, 24 февраль. /"Дунё" АА/Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Куранов, Словения Бандлик хизмати бош директори Грета Метка Барбо Шкербинц ва Миграция департаменти директори Анка Роде ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасини ривожлантириш ва ўзбекистонлик мутахассисларини Словенияга ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Словения томони Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини мамлакатдаги тиббий муассасаларга ишга жалб қилишга қизиқиш билдирди.

Ҳукуматлар ўртасидаги келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Миграция агентлиги ва Словения Бандлик хизмати ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланди.

Томонлар Ўзбекистон мутахассисларини Словенияга ишга юбориш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган қўшма "Ҳаракатлар режаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Мазкур ҳужжат асосида словен томони мамлакатимизда Словенияда ишга жойлашиш, мутахассисларга қўйилган талаблар ва лицензия олиш шартларига бағишланган ташвиқот тадбирларини ташкил қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш