Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиядаги йирик иш берувчилар билан самарали музокаралар ўтказдилар
Декабрь 10, 2024. 10:59 • 2 дақ
• 218
ЕКАТЕРИНБУРГ, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари "ЕНКО", "СтройМонтаж" ва "Лидер" масъулияти чекланган жамиятлари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Свердловск вилоятидаги қурилиш соҳасида фаолият юритувчи йирик иш берувчи "ЕНКО" МЧЖ раҳбари Андрей Костарев билан мулоқот давомида ушбу ташкилотда 120 нафарга яқин ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
Тюмень вилояти Тобольск шаҳридаги "СтройМонтаж" МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи Ирина Симанова билан бўлиб ўтган онлайн музокараларда миграция йўналишида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия вакиласи корхонада 250 нафар бўш иш ўрни борлигини ва ушбу жойларга Ўзбекистондан қонуний тарзда ишчи кучини жалб қилишга тайёрлигини билдирди.
Свердловск вилоятидаги "Лидер" МЧЖ корхонаси раҳбари Алексей Стулин билан кечган мулоқот чоғида корхонада 160 нафар бўш иш ўринларига буюртма асосида ишчи кучини жалб қилиш имконияти борлиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган учрашув давомида Россия томонига Ўзбекистондан қонуний тарзда ишчи кучини жалб қилиш борасида ишлаб чиқилган дастурлар ва ҳар бир вилоятда фаолият олиб бораётган мономарказлар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси