Россиянинг Свердловск вилоятида ишлаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Август 19, 2025. 12:31 • 41 сония
• 45
ЕКАТЕРИНБУРГ, 19 август. /"Дунё" АА/. Екатеринбургдаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Свердловск вилояти Верхняя Пишма шаҳрида жойлашган "Соғлом озиқ-овқат фабрикаси" корхонасида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида ҳамюртларимиз Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар ва уларнинг самарали натижалари, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш ва уларга имтиёзлар тақдим этиш бўйича дастурлар билан танишдилар.
Ўзбекистон фуқаролари қайси хорижий давлатда бўлишидан қатъий назар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари хорижда ўзбек миллатининг нуфузини ошириш, мамлакатимиз салоҳиятини кенг тарғиб қилишда фаол бўлишлари кераклиги қайд этилди.
Учрашув давомида мигрантлар томонидан консуллик ва ҳуқуқий жиҳатлар, жумладан, паспортларни расмийлаштириш, Ўзбекистонда берилган ҳужжатлардан Россияда фойдаланиш, болаларнинг Россияда таълим олиши, пенсия таъминоти масалалари бўйича саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ватандошлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда ишлаётган меҳнат муҳожирларига кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдиришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди