Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳукуматлараро битим тузиш истиқболларини муҳокама қилди
Ноябрь 01, 2025. 13:18 • 43 сония
• 113
АНҚАРА, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбек делегациясининг Анқарага хизмат сафари доирасида жорий йилнинг 27 октябрь куни Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ хабар беришича, мулоқот давомида Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари Фарук Ўзчилик турк томони миграция соҳасида доимий мулоқотни йўлга қўйишга ҳамда унинг ташкилий механизмларини ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Туркияда уй хизматчилари сифатида фаолият юритаётган, бироқ ноқонуний ҳолатда бўлган Ўзбек фуқаролари мақомини легаллаштиришда кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда қурилиш, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ҳамюртларимизни легаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбек ва Туркия ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳукуматлараро битим тузиш имкониятини муҳокама қилдилар. Туркия томони ушбу жараённинг ижобий якун топишига ишонч билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди