Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш ва ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятларни яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Апрель 18, 2025. 16:48 • 44 сония
• 452
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Корея Республикаси элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги асосий мавзулар Жанубий Корея меҳнат бозори учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ишга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик учун янги таълим ташаббусларини яратиш масалалари бўлди.
Виза талабларини соддалаштириш, шу жумладан ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Корея Республикасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди