Ўзбекистон ва Хорватия миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда
Февраль 24, 2025. 06:52 • 59 сония
• 340
ЗАГРЕБ, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегациянинг Хорватияга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Хорватия Ташқи ишлар вазирлиги штат котиби Франо Матушич, Демография ва миграция вазирлиги штат котиби Желка Ёшич ва Меҳнат, пенсия, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш, шунингдек, бир қатор компаниялар раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.
Музокаралар чоғида асосий эътибор меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
Хорватия томони ўзбекистонлик малакали мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор эканини тасдиқлади ва меҳнат мигрантлари учун таълим курсларини, жумладан, хорват ва хорижий тилларни ўқитишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат визаларини олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда Миграция ва мобиллик масалалари бўйича ҳукуматлараро битимни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хорватия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувларини ўтказишдан манфаатдор билдирилди.
Ташриф давомида етакчи рекрутинг компаниялари вакиллари ва ватандошлар билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Уларда Хорватияда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ва ишлаётган юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди